Сейсмолог Истанбулдаги зилзила кучлироқ ер силкинишларининг хабарчиси эканини айтди

Архив фото
Туркиялик сейсмолог Аҳмад Эржон шу йилнинг 23 апрель куни Туркияда содир бўлган зилзила 2045-2075 йиллар оралиғида содир бўлиши мумкин бўлган 7-7,2 магнитудали йирикроқ сейсмик ҳодисанинг хабарчиси эканлигини айтди.
«Янги зилзила ўчоғи худди шу жойда, 7 дан 13 километргача чуқурликда жойлашган бўлади, аммо силкинишлар 22 баробар кучлироқ бўлади», — дейди олим.
Унинг қўшимча қилишича, 1999 йилдан кейин қурилган уйларда яшовчилар камроқ ташвишланса бўлади, чунки ўша йили қурилиш бўйича қатъий қоидалар қабул қилинган.
Аввал хабар берганимиздек, чоршанба куни Истанбул ҳудудида бир нечта зилзила содир бўлди. Туркиянинг табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, улардан энг кучлиси 6,2 магнитудада бўлган. Зилзила эпицентрдан 300 км узоқликда, Анқарада ҳам сезилган. Фавқулодда хизматлар юқори огоҳлантириш режимига ўтди. Шу фонда сейсмологлар Жалол Шенгор ва Нажи Герюр шаҳарга яқинлашиб келаётган «катта зилзила» ҳақида огоҳлантирди ва расмийларни бунга тайёргарлик кўришни бошлашга чақирди.
Ўз навбатида, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған «Х» ижтимоий тармоғида Истанбул қирғоқларида содир бўлган зилзиладан сўнг фуқаролар тинч дам олишлари мумкинлиги ҳақида ёзди.
Унинг сўзларига кўра, расмийлар фавқулодда ҳолат ҳақидаги сўнгги маълумотларни олган ва ер силкинишлари оқибатларини бартараф этиш бўйича кўрилган ва кўрилиши лозим бўлган чораларни баҳолаган.
«Олиб бораётган қидирув-қутқарув ишлари натижасида ер силкиниши сезилган шаҳарларда муаммоли вазият йўқ”, — деди Эрдоған. Унинг қўшимча қилишича, зилзиладан ҳеч ким жабрланмаган, аммо мамлакат 24/7 режимида «жанговар ҳушёр туришда» давом этади.
ОАВ хабарларига кўра, зилзила туфайли баъзи сайёҳлар Истанбулга турларини бекор қила бошлаган. Туроператорлар эса бу вақтинчалик ҳолат бўлишига умид қилмоқда.
2023 йил 6 февраль куни Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятида тўққиз соат фарқ билан 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар содир бўлган эди. Мамлакат ҳукумати “аср фалокати” деб атаган ушбу ер силкинишлари оқибатида 53 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, 107 мингдан ортиқ киши жароҳат олганди. Ўшанда туркиялик сейсмолог Нажи Герюр Истанбулда 7 ва ундан юқори магнитудали зилзила эҳтимоли 60 фоиздан ошишини айтганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг