Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва сержантларнинг иш ҳақи 10 фоизга оширилади

17:14 13 Январь 2026 Сиёсат
506 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва сержантларнинг иш ҳақи 10 фоизга, ҳудудий мудофаа органларининг ҳарбий бўлмаган ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш эса жорий йилда 20 фоизга, келгуси йилда яна 50 фоизга оширилади. Ушбу вазифа ва имкониятлар Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида белгилаб олинди.

Қайд этилишича, ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ва турмуш шароитлари янада яхшиланади. Хусусан, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оилалари ва ҳарбий пенционерларни ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилади. Бунда:

• 1 апрелдан бошлаб офицерларнинг кўп йиллик хизмати учун устама ҳақи 2 бараварга оширилади;

• контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва сержантларнинг иш ҳақи 10 фоизга оширилади;

• ҳудудий мудофаа органларининг ҳарбий бўлмаган ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш жорий йилда 20 фоизга, келгуси йилда яна 50 фоизга оширилади;

• 30 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ҳарбий хизматчиларга пенсия ҳисоблашда ҳисобга олинадиган пул таъминоти миқдори 75 фоиздан 100 фоизгача оширилади;

• маънавий-маърифий тарбия мақсадида жорий йилда ҳарбий қисм ва муассасалар 1 миллион нусхада бадиий адабиётлар билан таъминланади;

• армияда спортни ривожлантириш давом эттирилади, жумладан, ёшларнинг қизиқишига жавоб берадиган замонавий йўналишлар жорий этилади;

• ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, бунда рақамли макон хусусиятларини ҳисобга олиш муҳимлиги таъкидланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер