Себастьен Лекорню Франция бош вазири этиб тайинланди
Франция Қуролли кучлар вазири Себастьен Лекорню мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Елисей саройи маълум қилди.
Маълумотларга кўра, президент Эммануэль Макрон Лекорнуни бош вазир этиб тайинлаб, унга парламентдаги сиёсий кучлар билан маслаҳатлашувлар ўтказиш, давлат бюджети қабул қилиниши ва яқин ойларда зарур қарорлар қабул қилиниши учун келишувларга эришиш вазифасини юклаган.
Маслаҳатлашувлардан сўнг Лекорню ўзининг келгуси ҳукумат таркибини шакллантириб, уни президент тасдиғига тақдим этади. Елисей саройи қайд этишича, янги бош вазирнинг фаолияти Франция мустақиллиги ва қудратини ҳимоя қилиш, халққа хизмат қилиш ҳамда сиёсий ва институционал барқарорликни таъминлашга қаратилган бўлиши лозим.
— Президент ишонч билдирмоқдаки, ана шу асосда сиёсий кучлар ўртасида, ҳар бирининг эътиқод ва қарашларига ҳурмат сақланган ҳолда, келишувга эришиш мумкин, — дейилади хабарда.
Лекорню Макрон 2017 йилги президентлик сайловлари даврида асос солинган “Ренессанс” партияси аъзоси ҳисобланади. У бу партияга ўтишдан олдин ўнг марказчи “Республикачилар” сафида бўлган. 2017 йилдан бери Франция ҳукуматида турли лавозимларда ишлаган. 2020 йилда Денгизорти ҳудудлар вазири, 2022 йил майидан эса Қуролли кучлар вазири сифатида фаолият юритган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг