«Sea Breeze Uzbekistan» бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилади
Видеодан кадр
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида «Sea Breeze Uzbekistan» туристик мажмуаси қурилиши лойиҳасининг атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш юзасидан жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Давлат экологик экспертизаси маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, жамоатчилик эшитуви 23 январь куни куни 10:00 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги биносида (Ғазалкент шаҳри Мустақиллик кўчаси 14-уйда жойлашган) ўтказилади.
Мазкур жамоатчилик эшитувлари лойиҳаси доирасида:
• ҳудудни режалаштириш ва қурилиш ечимлари;
• атмосфера ҳавоси, сув ва тупроққа бўладиган таъсир;
• чиқиндиларни бошқариш;
• яшил ҳудудлар ва сув объектларини муҳофаза қилиш;
• экологик хавфсизлик чоралари ва мониторинг масалаларини муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилмоқда.
«Лойиҳа ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги экологик қонунчилиги талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Лойиҳа бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни жамоатчилик эшитувлари давомида ёки ёзма шаклда тақдим этишингизни сўраймиз», дейилади марказ хабарида.
Маълумот учун, «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида, Чорвоқ сув омборининг шарқий қирғоғи ҳудудида жойлашган бўлиб, замонавий туристик инфратузилмани барпо этишни назарда тутади.
Мазкур лойиҳа бўйича таклиф ва мурожаатларни қуйидаги рақамлар орқали юбориш мумкин:
Ташкилий масалалар бўйича: Марс Хегай — (+998 90 348 11 55).
ОАВ ва блогерлар билан ишлаш бўйича: Нигина Аманова — (+998 99 315 10 05), Ораз Абдуразаков — (+998 90 799 99 97).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг