Савдо соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари сони 150 мингдан зиёд эканлиги маълум бўлди

10:58 16 Сентябр 2024 Иқтисодиёт
245 0

Ўзбекистонда 2024 йил 1 август ҳолатида 396 минг 448 та тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) фаолият кўрсатмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Дастлабки маълумотларига кўра, иқтисодий фаолият турлари бўйича савдо соҳаси 150 минг 319 та тадбиркорлик субъектлари билан энг юқори ўринни эгаллаб турибди. Кейинги ўринларда қуйидагилар жойлашган:

2) саноат соҳасида – 63 049 та;

3) қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 33 668 та;

4) қурилиш соҳасида – 30 080 та;

5) яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 28 123 та;

6) ташиш ва сақлаш соҳасида – 16 521 та;

7) ахборот ва алоқа соҳасида – 9 915 та;

8) соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 9 584 та;

9) бошқа соҳаларда – 55 189 та.

Аввалроқ, модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилиши ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер