Саудия Арабистонида қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

16:58 21 Август 2025 Жамият
171 0

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Саудия Арабистонидаги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказларидан бирида бўлган ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Унда айтилишича. Фуқаро Н.Ҳ. жорий йилнинг 25 июнь куни Баҳрайндан туристик виза асосида Ар-Риёз шаҳрига келган ва 8 июль куни «Ал-Масиф» департаменти томонидан қўлга олинган.

Шундан сўнг, олиб борилган музокаралар натижасида юртдошимизни Ўзбекистонга қайтариш тўғрисида келишувга эришилган. Шунингдек, ватандошимизнинг хорижга чиқиш паспорти йўқолганлиги сабабли унга элчихона томонидан Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилиб берилган.

Бундан ташқари, фуқаро Н.Ҳ.нинг Ўзбекистонга қайтиши учун барча авиачипта харажатлари Саудия Арабистони томонидан қопланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?