Сарқипчоқ ободликка юз тутмоқда

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Жомбой туманининг чекка ҳудудларидан бири бўлган Сарқипчоқ маҳалласида йўл, тоза ичимлик суви, электр энергияси таъминоти, аҳоли бандлиги юзасидан бир қатор муаммолар мавжуд. Улар босқичма-босқич ҳал этилаётган бўлса-да, маҳаллада комплекс дастурни амалга ошириш ва одамлар ҳаётини ўзгартириш, йиғилиб қолган масалаларга ечим топиш зарурати бор эди.
Юртимизда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури мезонлари асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар Сарқипчоқ маҳалласидаги муаммоларга барҳам беришда ҳам қўл келмоқда.
Мазкур маҳаллада Президент Администрацияси, вилоят ва туман ҳокимликлари масъуллари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида эзгу ишлар бошланган. Ҳар бир қишлоқ, кўча ва хонадон бўйича бажариладиган юмушлар республика ва вилоят ишчи гуруҳи томонидан уйма-уй ўрганиб чиқилди. Икки марта сайёр қабул ўтказилди. Хатлов натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш учун маҳаллада амалга ошириладиган барча ишларга вилоят тўртинчи сектори раҳбари масъул этиб белгиланди.
Сарқипчоқ маҳалласидаги 2,5 километр ички йўлларга шағал ётқизилмоқда, марказий кўчалар асфальтланади. Иккита трансформатор ва 1,5 километр электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирланиб, 1,1 километр узунликдаги 10 кВт юқори кучланишли электр тармоғи реконструкция-модернизация қилинади. Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш ҳолати ҳам ўрганилиб, қўшимча газ баллонлари тарқатилмоқда.
Маҳалладаги таълим ва тиббиёт муассасалари таъмирланади. Бундан ташқари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилоти, спорт майдончалари ташкил этилади.
— Туман марказидан анча олисда жойлашган бизнинг Сарқипчоқ маҳалласида 3 та қишлоқ, 27 та кўча мавжуд бўлиб, 3240 нафар аҳоли истиқомат қилади, — дейди МФЙ раиси Сирожиддин Эшбеков. — Маҳалламиз чин маънода ободликка юз тутмоқда. Мавжуд муаммолар бирма-бир ўрганилиб, уларга ечим топиляпти. Бундан маҳалладошларимиз беҳад мамнун.
Бугунги кунда ушбу маҳаллада кенг кўламли бунёдкорлик ишлар олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг