Сардор Умурзоқов ва Жамшид Қўчқоровга иккинчи чоракда 75 триллион сўмлик инвестицияларни амалга ошириш вазифаси қўйилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Йиғилишда иккинчи чоракда саноатнинг ёқилғи-энергетикадан ташқари, бошқа тармоқларида жами 95 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, биринчи ярим йил якуни билан 7 фоизга ўсишини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди, дея хабар берди ЎзА.
Президент «Ҳудудгазтаъминот», «Ўздонмаҳсулот», «Агросервис», «Агролизинг» корхоналарида трансформация жараёнлари суст кетаётганини таъкидлади.
Бош вазир ўринбосарлари С.Умурзоқов, Ж.Қўчқоровга иккинчи чоракда 75 триллион сўмлик инвестицияларни амалга ошириш вазифаси қўйилди. Шундан, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар – 1,7 миллиард доллар, халқаро молия ташкилотлари маблағлари – 1,1 миллиард доллар, бюджет маблағлари – 8 триллион сўм, банк кредитлари – 13 триллион сўмни ташкил этиши лозим.
1 июлга қадар ишга тушириш режалаштирилган 43 та йирик тармоқ ҳамда 2,5 мингта ҳудудий лойиҳаларни якунлаш бўйича назорат тизимини ўрнатиш кераклиги таъкидланди. Жумладан, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Тошкент вилоятлари ҳокимликлари билан бирга, 1 июлга қадар Асака, Ғиждувон, Когон, Қарши, Хатирчи Қибрай туманлари ва Чирчиқ шаҳрида умумий қиймати 220 миллион долларлик 6 та йирик тўқимачилик корхонасини ишга тушириб, 2,5 минг нафар аҳолини доимий иш билан таъминлаши кўрсатиб ўтилди.
Бундан ташқари, вилоят ҳокимлари муддатида ишга тушмаслик хавфи мавжуд бўлган лойиҳалар билан шахсан ўзлари шуғулланишлари шарт ва зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
М.Камолов, Б.Зарипов, Э.Солиев, Э.Турдимов, Т.Боболов, Х.Бозоров, Д.Ҳидоятовга 1 июлга қадар янги саноат корхоналари ташкил этиш суст бўлган 15 та туманда камида 10 тадан лойиҳани бошлаб, йил якунига қадар ишга тушириш бўйича топшириқ берилди.
– Ҳар бир раҳбар рақамларга масъул ва жавобгар, – деди Президент.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг