Санкт-Петербургда мигрантларга курьерлик қилиш тақиқланди
Санкт-Петербург шаҳрида 2025 йил охирига қадар мигрантларга курьер сифатида ишлаш тақиқланди. Бу ҳақда РБК нашри шаҳар губернатори Александр Бегловнинг қарорига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, мазкур чора «соядаги» меҳнат фаолиятига қарши курашиш, курьерлик хизматлари сифатини ва хавфсизлигини ошириш ҳамда россиялик фуқаролар учун янги иш ўринлари яратиш мақсадида жорий этилган.
Расмийлар фикрича, бу қарор етказиб бериш хизмати бозорига жиддий таъсир кўрсатмайди, чунки статистикага кўра, ушбу соҳада ишлаётган хорижликлар сони катта эмас.
Иш берувчиларга кадрлар сиёсатида тегишли ўзгаришлар киритиш учун уч ойлик ўтиш даври берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг