Сангардакда янги туристик маркази қурилиши бошланди
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Янги йил арафасида Сариосиё туманидаги Сангардак қишлоғи ҳудудида «Сангардак» туристик маркази қурилишига старт берилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 16 декабрда имзоланган «Сурхондарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида туризм инфратузилмасини яхшилаш ҳамда замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида Сариосиё туманидаги «Сангардак» туризм қишлоғи, Бойсун туманидаги «Омонхона» ҳамда Жарқўрғон туманидаги «Оқтепа» сув омборининг қирғоқ бўйида туристик масканлар қуриш юзасидан тегишли вазифалар белгиланган эди.

Куни кеча вилоят ҳокими Сангардак қишлоғида «Сангардак» туристик маркази қурилишига тамал тошини қўйди. Шунингдек, воҳа фаоллари иштирокидаги ушбу анжуман доирасида «Zоом» платформаси орқали Бойсун ва Жарқўрғон туманларида бунёд этиладиган замонавий туристик марказлар қурилишига ҳам старт берилди. Мафтункор «Сангардак» туризм қишлоғи ҳудудидаги 615 гектар майдонда замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари, савдо объектлари ва бошқа йўналишдаги туристик марказ барпо этилади. Ўзининг шифобахш булоқ суви билан дунёга машҳур «Омонхона» қишлоғи ҳудудидаги 220,5 гектар, «Оқтепа» сув омборининг хушманзара қирғоқ бўйи ҳудудидаги 110 гектар майдонда маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар учун барча қулайликларга эга туристик марказлар қурилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг