СамДУ дунёнинг энг яхши ТОП-600 олий таълим муассасалари қаторидан жой олди
Самарқанд давлат университети 2024 йилда Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб QS Stars рейтингида 5 юлдузни қўлга киритган ва дунёдаги энг юқори баҳоланган университетлар қаторига қўшилган эди.

Дунёнинг энг нуфузли Times Higher Education рейтинг агентлигининг Impact Ranking-2025 йил натижалари эълон қилинди. Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети мазкур нуфузли рейтингда дунёнинг энг яхши ТОП-600 олий таълим муассасалари қаторидан жой олди.

2024 йилда ушбу рейтингда университетимиз илк бор ТОП-1000 университетлар қаторига кирган эди.

Самарқанд давлат университети, шунингдек, Тоза сув ва санитария (SDG6) ва Қуруқликдаги экотизимларни асраш (SDG15) йўналишларида дунёнинг ТОП-100 университетлари рўйхатига ҳам киритилди.

Маълумот учун Impact Ranking — бу Times Higher Education (ТHE) томонидан эълон қилинадиган университетлар рейтинги бўлиб, у университетларнинг БМТнинг Барқарор Тараққиёт Мақсадлари (SDG) бўйича қандай ишлаётганини баҳолайди. 2025 йилда мазкур рейтингда дунёнинг 130 мамлакатидан 2526 университет иштирок этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг