СамДУ дунё рейтингида “TOP-20”ликка кирган университет билан ҳамкорликни йўл қўйди

Фото: Шавкат АКРАМОВ
Самарқанд давлат университети (СамДУ)га Хитой Халқ Республикасининг Пекин университети Фармацевтика фанлари институти профессори, академик Занг Қианг бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Мартабали меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди.
СамДУ Ахборот хизмати хабарига кўра, ташрифдан асосий мақсад университет олимлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, лабораториялар фаолияти, замонавий илмий тадқиқотлар билан танишишдир.
Мулоқотда СамДУ Биокимё институти тадқиқотчилари Пекин университети профессор-ўқитувчилари раҳбарлигида илмий изланишлар олиб бориш, СамДУ да органик синтез, биоорганик кимё, биокимё, фармацевтика ва тиббий кимё йўналишларини ўз ичига олган Пекин университети фармацевтика фанлари институтининг илмий мактабини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳамкорликда дунёдаги энг нуфузли «Science» ва «Nature» журналларида илмий мақолалар чоп этиш, долзарб мавзудаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишилди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида фотоника ва оптик коммуникациялар йўналишида магистрлик дастурларини яратиш, ўқув лабораторияларини жиҳозлаш ҳамда ўқитувчиларнинг малакасини оширишга қаратилган.
Музокараларнинг кейинги босқичи Пекин университетида ўтказиладиган бўлди.
Маълумот учун, Пекин университети Фармацевтика фанлари институти жаҳон рейтингда 13-, Хитойда эса 1-ўриндан жой олган. Айтиш жоизки, 2015 йил октябрь ойида Пекин университети профессори Юю Ту артемизинин дори воситаси кашфиёти учун физиология ва тиббиёт йўналиши бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг