Самбо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

Бугун Тошкент мезбонлик қилаётган самбо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли мусобақа юртимизда юқори савияда ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси расмий телеграм саҳифасида маълум қилинди.
Очилиш тадбирида Халқаро самбо федерацияси, Осиё-Океания самбо иттифоқи, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда мамлакат самбо федерацияси раҳбарияти иштирок этди. Расмийлар ўз чиқишларида ушбу чемпионат нафақат минтақада, балки жаҳон миқёсида ҳам катта аҳамиятга эга эканини таъкидлашди. Шунингдек, Ўзбекистонда ноолимпия спорт турлари, хусусан самбонинг ривожига катта эътибор қаратилаётгани қайд этилди.
Маросимдан сўнг мусобақанинг финал блокига старт берилди ва беллашувлар қизғин тарзда давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг