Самарқанднинг чекка туманларида янги объектлар иш бошлади
Қўшработ туманининг “Навкат” маҳалласида “Фаровонлик маркази” фойдаланишга топширилди. 3 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган маҳаллада замонавий маскан Адлия вазирлиги томонидан “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида барпо этилди.

Марказда 3 та асосий йўналиш — таълим, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти йўлга қўйилган. Эндиликда хорижий тилларни ўрганиш учун йўлкира сарфлаб, туман марказига бориш ва ортиқча пул тўлаш ҳақида ўйлаш шарт эмас. Чунки мазкур марказда чет тили курслари мутлақо бепул ўқитилади. Бундан ташқари, IT курслари, тикувчилик, миллий қўғирчоқ ясаш, сантехника курслари ҳам мавжуд.

Қўшработда узум ва бошқа меваларни қуритиш, қайта ишлаш энг сердаромад фаолият турларидан бири бўлгани боис марказда узум ва мевани қайта ишлаш ҳамда қадоқлаш йўлга қўйилиб, экспортга чиқарилади. Шу боис марказ фаолият турлари бўйича зарур техника ва жиҳозлар, компьютер ва ўқув қуроллари билан таъминланди. Ҳар бир йўналишда малакали мутахассислар жалб қилинган.
“Фаровонлик маркази” қишлоқда замонавий билим ва касбларга ўргатиш, аҳолини иш билан таъминлаш ва турмуш фаровонлигини оширишда муҳим қадам бўлди.
Юртимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Нуробод тумани тиббиёт бирлашмаси таркибида замонавий шароитларга эга реабилитация маркази фойдаланишга топширилди.

Марказнинг очилиш маросимида иштирок этганлар ушбу янги тиббиёт маскани аҳолига юқори сифатли тиббий хизматлар кўрсатишда муҳим ўрин тутиши, беморларнинг соғлигини тиклаш ва уларни ижтимоий ҳаётга қайтаришда катта аҳамият касб этишини таъкидлашди.
Кенг жамоатчилик вакиллари марказ фаолияти билан яқиндан танишди, замонавий тиббий ускуналар, беморлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг