Самарқанднинг бой тарихи мени ҳайратда қолдирди — Павел Дуров
Фото:Du Roveʼs Channel
Telegram асосчиси Павел Дуров Ўзбекистонга ташрифи ҳақидаги таассуротларини мухлислари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда у мазкур ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Унга кўра, Telegram айни пайтда Ўзбекистонда бутун бошли иқтисодиёт тизимларининг бир қисмига айланиб улгурган. Шунингдек, Дуров мамлакат аҳолисининг қарийб учдан икки қисми Telegram’дан фойдаланишини айтиб, мамнуният билдирган.
“Ўзбекистон Тelegram'ни яхши кўрар экан. 37 миллионлик мамлакат аҳолисининг 70 фоиздан ортиғи ушбу платформани афзал кўради ва уларнинг бутун бир иқтисодиёти биз яратган платформада олиб борилади. Ҳаттоки, улар яратган ҳар бир бизнеснинг ўз Тelegram боти ёки канали мавжуд. Биз бундай машҳурлигимиздан фахрланамиз ва бу давлат аҳолисини доимо яхши кўрамиз”, деган Тelegram асосчиси.
Дуров, бундан ташқари, ўзи ташриф буюрган шаҳарлар ҳақида ҳам фикр билдирган.
“Ўзбекистонга сафарим чоғида шиддат билан ривожланаётган Тошкентнинг замонавий инфратузилмаси, мамлакат шарқидаги тоғли ландшафтлар, Бухоро ва Самарқанднинг бой тарихи мени ҳайратда қолдирди. Жуда кўп ёш ва иқтидорли, қалби пок инсонларни учратдим. Самимий қабул учун миннатдорман. Сал кейинроқ қуёшли Тошкентда кўпроқ қолишга ҳаракат қиламан”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Павел Дуров Ўзбекистонга сафари чоғида мамлакат Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари Отабек Умаров билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг