Отабек Умаров ва Павел Дуров Тошкентда учрашди

Фото: Отабек Умаров / Telegram
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров ва Telegram асосчиси Павел Дуров Тошкентда учрашди. Бу ҳақда Умаров ўзининг Telegram саҳифасида маълум қилди.
Жорий ҳафтада Telegram жамоаси лойиҳа асосчиси Павел Дуров ва унинг акаси Николай бошчилигида Ўзбекистонга ташриф буюрди.
«Мамлакатимизда ушбу хизматга алоҳида илиқ муносабат билдирилади, чунки Telegram биз учун шунчаки биринчи рақамли мессенжердан каттароқ нарсадир. Биз унинг ёрдамида яқинларимиз билан доим алоқада бўлиш билан бирга, янгиликлардан хабардор бўламиз, ишларни юритамиз, керакли товар ва хизматларни топамиз. Telegram ҳар қандай масалада мобил интернетнинг деярли ҳар бир фойдаланувчисига ёрдам беради», дейилади Отабек Умаров саҳифасида.
Шунингдек, Марказий Осиё MMA Конфедерацияси президенти Дуровнинг мамлакатга ташрифи ёрқин таассуротларга бой тарзда ўтганидан умидворлигини билдирди.
«Биз учун Павел ва унинг яқинларини меҳмондўст Ўзбекистон заминида қабул қилиш ҳақиқий шарафга айланди. Уларнинг барчаси юксак даражадаги ўз ишининг усталари бўлибгина қолмай, балки дунёга қалби очиқ бўлган ажойиб инсонлар эканлигига шахсан ишонч ҳосил қилиш бениҳоя ёқимли ҳиссиётдир. Умид қиламизки, Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари қолдирган таассуротлар ҳамда Telegram фойдаланувчилари билан мулоқот уларга янги технологик ечимларни яратишга илҳом беради. Бунга жуда оз фурсат қолганига ишонаман», дейди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг