Самарқандликлар овоз бериш жараёнида фаоллик кўрсатмоқда

Фото: Халқ сўзи
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд сайлов округи ҳудудидаги 1111 сайлов участкаларининг барчасида бугун эрталаб соат 8.00 да овоз бериш жараёнлари бошланди.
Овоз бериш Сайлов кодексида белгиланган талаблар асосида амалга оширилмоқда.
Сайловчиларнинг электрон рўйхати асосидаги охирги маълумотларга кўра, округ бўйича сайловчиларнинг умумий сони 2 миллион 194 минг 392 нафарни, жумладан, биринчи марта сайловда қатнашувчи ёшлар 151 минг 676 нафарни ташкил этмоқда.
Самарқанд шаҳридаги 144-сайлов участкасида ҳам давлат мадҳияси ижро этилгандан сўнг, овоз бериш жараёнлари аҳолининг фаол иштирокида бошланди.
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов вилоятнинг иккинчи ва тўртинчи сектор раҳбарлари билан бирга мазкур участкага бориб, биринчилар қаторида овоз берди.
- Президент сайлови Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини белгилаб берадиган сиёсий тадбир, - деди Э.Турдимов. - Шу жиҳатдан бу сайловда иштирок этиш барчамизнинг конституцион ҳуқуқимиз, халқимиз, оиламиз олдидаги бурчимиздир. Ишонаманки, самарқандликлар овоз бериш жараёнларида фаоллик кўрсатади.
А. Йўлдошев, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг