Самарқандга «Ислом маданияти пойтахти» мақоми рамзий байроғи топширилди

15:28 27 Май 2025 Жамият
153 0

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». 2025 йилда «Ислом дунёси маданият пойтахти» деб эълон қилинган Самарқанд шаҳридаги Буюк ипак йўли халқаро туризм марказида «Ислом дунёсининг маънавий мероси ва маданий ифодалари: хаттотлик, мусиқа, шеърият ва ҳамжиҳатлик» халқаро форуми бўлиб ўтмоқда. Унда ICESCO ташкилотига аъзо дунёнинг 20 дан ортиқ давлатларидан вакиллар, халқаро ташкилот ва муассасалар масъуллари, юқори даражадаги расмийлар иштирок этмоқда.  

Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков, ICESCO бош директори Салим бин Муҳаммад Ал-Малик сўзга чиқди.

— Бугунги глобаллашув жараёнида юзага келган «анти-маданият эпидемияси» авж олган бир вақтда, ICESCO — инсониятни «қўштирноқ ичида» эмлаш, уни ҳалокатдан қутқариб қолиш учун яратилган глобал платформадир, — деди Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков. — Мазкур халқаро форум дунё маданияти вакилларини бир ғоя ва мақсад сари бирлаштирди. Ҳамжиҳатлик ва ижодий алоқаларни мустаҳкамлади.

Форумда Самарқанд «Ислом дунёси маданий пойтахти» деб эълон қилиниши муносабати билан рамзий байроқ ва статуетка тантанали равишда топширилди. Куннинг иккинчи ярмида «Боқий шаҳар» мажмуасида «Самарқанд шаҳри — 2025 йил Ислом дунёси маданият пойтахти» тадбирларининг тантанали очилиш маросими ва концерт дастури бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?