Самарқанддаги «Номсизтепа» археологик ёдгорлигига зарар етказиш ҳолати аниқланди
Фото: Маданий мерос агентлиги
Самарқанд вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари давомида Жомбой туманида жойлашган «Номсизтепа» археологик ёдгорлигига зарар етказиш ҳолати аниқланди.
Ушбу ёдгорлик – Вазирлар Маҳкамасининг «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан давлат ҳимоясига олинган. Ўрганиш натижасида археологик ёдгорликнинг ғарбий томонидан узунлиги 120 метр энига 1,5 метр ва баландлиги 1 метр умумий ҳажми 180 метр куб тупроқ текисланиб олинганлиги аниқланди. Ҳудудий бошқарма томонидан тупроқ қазиб олиш жараёни тўхтатилди ва жавобгарларга нисбатан огоҳлантириш берилди. Археология объектига етказилган зарар миқдори 4.3 млрд. сўм этиб белгиланди ва ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.
Кўрилган чора юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг