Самарқанддаги боғчада ошпаз ва мудира гўшт ўғирлаётганда ушланди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 28-сонли мактабгача таълим ташкилоти бош ошпази ва хўжалик мудираси гўшт ўғирлаётганда ушланди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача таълим бошқармаси муносабат билдирди.
Хабарга кўра, боғча бош ошпази пиширилган 4,7 килограмм гўштни олиб, кирхонага беркитган. Сўнгра деразадан гўштни хўжалик мудирасига берган. Мудира гўштни боғчадан олиб чиқаётган вақтда тарбиячилар уни тўхтатиб қолган.
Ушбу ҳолат юзасидан ошпаз ва хўжалик мудираси суҳбатга тортилганда бу иш боғча директори топшириғи билан қилингани айтилган. Шунингдек, улар айтган гаплар ҳақиқат экани ҳамда аудио-видеолардаги ёзувлар тўғри экани ёзма баёнотда ҳам тасдиқланган.
Маълум бўлишича, воқеадан сўнг бош ошпаз ва хўжалик мудираси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар томонидан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг