Самарқандда жамоаси футболда ютқизган фуқаро машинани одамлар устига ҳайдади

12:26 10 Апрель 2025 Жамият
224 0

Видеодан кадр

Самарқанд вилояти Нуробод туманида ҳайдовчи жамоаси ютқизгани учун машинани одамлар устига ҳайдади. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди берди, бироқ кўп ўтмай маълумотлар бошқарма Telegram каналидан ўчириб юборилди.

Маълум бўлишича, Нуробод туманидаги умумтаълим мактабининг футбол майдончасида «Nexia» ҳайдовчиси ўзи ва ўзгалар ҳаётига хавф туғдириб, турли қоидабузарликлар содир этган. Мазкур ҳолат юзасидан ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ҳайдовчи ва автомашина топилган.

Ҳайдовчига нисбатан қонуний тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган.

«Футболда жамоамиз ютқазиб қўйгани учун жаҳл устида шу ишни қилгандим. Бу ишдан пушаймонман», деган ҳайдовчи.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?