Самарқандда янги мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади
Абдулазиз Йўлдошев/«Халқ сўзи». Самарқанд шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 28-давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини янги бинода бошлади.
Шаҳарнинг «Оқсарой» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Инвестиция дастури асосида барпо этилган мазкур муассаса 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 120 нафар болани қамраб олиш имкониятига эга.

Янги бинода ташкил этилган мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросимида кенг жамоатчилик, шаҳар ва маҳалла фаоллари, шунингдек, ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Таъкидланганидек, болалар тарбиясида энг муҳим босқич — бу мактабгача таълимдир. У боланинг келгусидаги ривожланиши, билимга бўлган интилиши ва шахс сифатида шаклланишида асосий пойдевор бўлиб хизмат қилади. Шу боис, мазкур соҳадаги ислоҳотлар ва яратилган шароитлар мамлакатнинг эртанги тараққиёти учун мустаҳкам замин яратади.

Айтиш жоизки, Президентимизнинг «2024–2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, ҳозирга қадар Самарқанд шаҳрида Инвестиция дастури асосида қайта таъмирланган (реконструкция қилинган) мактабгача таълим ташкилотлари сони 3 тага етди. Ушбу лойиҳалар учун давлат бюджетидан жами 9 миллиард 762 миллион сўм маблағ ажратилган.
Бугунги кунда Самарқанд шаҳрида 357 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритмоқда. Шаҳардаги 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 40 387 нафар боладан 30 093 нафари ёки 74,5 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг