Самарқандда «Womenʻs Chess Championship» учинчи халқаро турнири якунланди

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Мукофот жамғармаси 50 минг доллар бўлган турнирда 14 давлатдан 150 нафарга яқин шахматчи хотин-қизлар бош соврин учун курашди. Унда ФИДE рейтингида 1800 дан юқори бўлганлар «А» гуруҳида, рейтинги 2000 ва ундан паст даражадагилар «Б» гуруҳида дона сурди.
Мусобақада полшалик Алися Сливичка 7,5 очко тўплаб 1-ўринни қўлга киритди. Совринли ўринлар 7 очколи Анна Шухман, 6,5 очколи Полина Шуваловага насиб этди.
Ҳамюртимиз Умида Омонова 5-поғонадан жой олди. Терма жамоамиз аъзоларидан Гулдона Каримова ва Афрўза Ҳамдамова 5,5 очко билан 11-12-ўринларни, Нилуфар Ёқуббоева 5,5 очко билан 16-ўринни банд этди.
Халқаро турнирнинг «Б» гуруҳида 80 нафар хотин-қиз дона сўрган бўлса, улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Мафтуна Маматқулова 8 очко билан ғолибликни қўлга киритди. Робияхон Сардорова 7,5 очко билан 2-ўринни, 7 очколи Шаҳина Аҳмедова 3-ўринни эгаллади.
Шунингдек, 6,5 очко жамғарган иқтидорли шахматчи-қизларимиздан Малика Жумаева, Азиза Турсунова, Гулхумор Нажмитдинова, Моҳинур Ҳикматхонова кучли ўнликни банд этишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг