Самарқандда танишини ўлдириш учун қотил ёллаган шахс ушланди

10:26 29 Январь 2026 Жамият
249 0

Видеодан кадр

Самарқанд вилоятида ёлланма қотил орқали танишини ўлдиришни режалаштираётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Самарқанд вилояти ИИБ, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга кўра, 2002 йилда туғилган шахс Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро низо сабабли уни ўлдиришни мақсад қилиб, ёлланма қотил излаётгани аниқланган.

Шундан сўнг тезкор тадбир ўтказишга киришилиб, шартли ёлланма қотил тадбирга жалб этилган. 2002 йилда туғилган ушбу шахс шартли ёлланма қотилга ўзи билан келишмовчилиги бўлган шахсни ўлдиришни буюриб, унинг эвазига 2,2 минг доллар миқдоридаги пул маблағларини беришни ваъда қилган.

Жорий йилнинг 27 январь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида 24 ёшли шахс тадбирга жалб этилган ёлланма қотилдан гримланган мурда фотосуратини қабул қилиб олгач, 2 минг доллар миқдоридаги пул маблағларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давом эттирилиб, қўлга олинган ушбу шахс ўзи ишлаб келаётган МЧЖнинг 30 ёшли раҳбари унга Тошкент шаҳрида яшовчи қариндоши билан олдиндан мавжуд бўлган низолар ҳамда катта миқдордаги қарзи сабабли қотил ёллашга буйруқ бергани аниқланиб, мазкур шахс ҳам қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер