Самарқандда содир бўлган ЙТҲда «Nexia-2» тўлиқ ёниб кетди
Фото: Самарқанд ЙҲХБ
Самарқанд шаҳрида ёнилғиси тугаб, тўхтаб қолган «Волга»га урилган «Nexia-2» ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 4 сентябрь куни соат 9:50 лар атрофида Самарқанд шаҳар Бўстонсарой кўчасида содир бўлган. «Nexia-2» русумли автомашина ҳаракатланиб келиб, йўлнинг ўнг томонида ёнилғиси тугаб, тўхтаб турган «Волга»нинг орқа қисмига келиб урилган.
Оқибатда «Nexia-2» машинасида ёнғин содир бўлган. Аланга зудлик билан Самарқанд шаҳар ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Қайд этилишича, ёнғин туфайли тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.
«Ҳозирда ҳодиса юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкент шаҳар Миробод туманида устунга урилган «Cobalt» ёниб кетгани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг