Мирободда «Cobalt» ёритгич устунига урилиб ёниб кетди
Фото: ЙҲХБ
Тошкент шаҳрида ёритгич устунига тўқнашган «Cobalt» ёниб кетди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 3 сентябрь куни соат 21:00 ларда Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида содир бўлган. 2002 йилда туғилган С.Х. «Cobalt» русумли транспорт воситасида ҳаракатланиш вақтида руль бошқарувини йўқотиб, ёритгич устунига бориб урилган. Оқибатда автомашинада ёнғин келиб чиққан.
«Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида оғир тан жароҳати олганлар йўқ», дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг