Самарқандда сифатсиз бензинни сотувга чиқарган 3 та «заправка»га чора кўрилди

15:32 08 Сентябр 2025 Жамият
119 0

Самарқанд вилоятида сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқарган 3 та АЁҚШ жаримага тортилди. Бу ҳақида «Ўзенергоинспекция» маълум қилди.

Унда айтилишича. «А.П.С.», «М.» ва «Ш.-С» МЧЖларга қарашли 3 та АЁҚШда Аи-92 маркали автобензиндан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги аниқланган.

Мазкур ҳолат натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддасига асосан реализация қилинган нефть маҳсулоти қийматининг 50 фоизи – 34,3 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилган.

Шунингдек, қонунбузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?