Самарқандда «Россия маданияти кунлари»нинг ёпилиш маросими бўлди

14:38 31 Май 2025 Жамият
149 0

Абдулазиз Йўлдошев/«Халқ сўзи». Ўзбекистонда «Россия маданияти кунлари» тадбири ташкил этилди. Икки давлат ўртасида ўрнатилган маданий-гуманитар ҳамкорлик ва дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ушбу тадбирнинг очилиш маросими пойтахтдаги «Ўзбекистон» форумлар саройида ўтказилганди.

«Россия маданияти кунлари» доирасида турли хил тадбирлар, концерт дастурлари, шунингдек, кинофестиваль ташкил этилди.

Самарқанддаги «Боқий шаҳар» сайёҳлик мажмуаси ҳудудида мазкур тадбирнинг ёпилиш маросими бўлди.

— Ўзбекистонда ўтказилган «Россия маданияти кунлари» доирасидаги тадбирлар кутганимизданда аъло бўлди, — дейди Россия Федерациясида хизмат кўрсатган артист ва «Овоз» шоусининг иккинчи мавсуми ғолиби Сергей Волчков. — Мамлакат пойтахти Тошкентда бўлдик. Бугун эса кўҳна Самарқанддамиз. Бундай мафтункор, қадимий ва навқирон кентнинг мусаффо ҳавосидан нафас олиб, илҳомландик. Россия Федерацияси халқ артисти Сергей Жилин раҳбарлигидаги фонограф-симфо-жаз оркестри билан бирга, етакчи рус эстрадаси ижрочиларининг мусиқий дастури намойиш этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?