Самарқандда қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйган савдо дўконлари аниқланди

15:13 05 Февраль 2024 Жамият
312 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “A.J.” ва “A.S.” МЧЖларга қарашли спиртли ичимликлар савдо дўконларида ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий қиймати 301,3 млн сўмлик ҳар хил турдаги жами 12 432 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер