Самарқандда Ўзбекистон—Беларусь бизнес-форуми бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 5 декабрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон—Беларусь бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Беларусь ишбилармон доираларининг икки юздан ортиқ вакиллари иштирок этган ушбу форумда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченко сўзга чиқди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш, аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш, аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш, халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш, мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш, мамлакат иқтисодиётига 100 миллиард доллардан ортиқ хорижий сармоя жалб этиш режалаштирилган.
Мамлакатимизда саноат, энергетика, транспорт, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шароит яратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг сиёсий иродаси туфайли деярли барча йўналишларда ўзаро ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.
Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари жадал ўсиб бораётгани, жорий йилнинг ўн ойи якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 500 миллион доллардан ошгани қайд этилди.
Бизнес-форумда иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш давом этаётгани, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, кинематография, спорт соҳаларидаги алоқалар мустаҳкамланаётгани, шунга қарамай ҳали фойдаланилмаган сезиларли ҳамкорлик салоҳияти мавжудлигига эътибор қаратилди.
Бунда қўшма лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни изчил ривожлантиришнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиши билдирилди.
Машинасозлик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, кимё, электротехника ва бошқа соҳалардаги саноат кооперациясини янада кенгайтириш, IT технологиялари соҳасида ҳамкорликни давом эттириш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг