Самарқандда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 5 декабрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченко бошчилигидаги ҳукуматлари делегациялари иштирок этган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг ўзаро саъй-ҳаракатлари ва сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон-Беларусь кўп қиррали ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.
Бугунги кунда ҳамкорлигимизнинг иқтисодий таркибий қисмини янги амалий мазмун билан тўлдириш, инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш икки мамлакат ҳукуматлари зиммасидаги асосий вазифа экани қайд этилди.
Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичи ўсиб бормоқда. Шу билан бирга, бозорларимизда талаб юқори маҳсулотларни ўзаро етказиб беришни кенгайтириш ҳисобига унинг ҳажмини бир неча баробар ошириш учун ҳали фойдаланилмаган салмоқли имкониятлар мавжуд.
Товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш бўйича ҳамкорликда чора-тадбирлар кўришга эътибор қаратилди.
Бунда эришилган келишувларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
2019 йилдан буён Ўзбекистонда Беларусь капитали иштирокидаги корхоналар сони тўрт баравар кўпайди.
Йиғилишда, шунингдек саноат кооперациясини янада ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорлик салоҳиятини мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алмашинувлар кўламини кенгайтириш, таълим, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг