Самарқандда Ўзбекистон-Қирғизистон туризм форуми бўлиб ўтди
Бугун, 12 май куни, Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши ўртасида ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиянинг бешинчи мажлиси доирасида Ўзбекистон – Қирғизистон туризм форуми бўлиб ўтди. Мазкур форум икки давлат ўртасидаги туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, сайёҳлик алмашувини кенгайтириш ва маданий яқинликни ривожлантиришга қаратилган муҳим тадбир сифатида ташкил этилди.
Форумда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида дўстлик ва яхши қўшничилик алоқалари мустаҳкамланиб бораётганини, бу эса янги сайёҳлик йўналишларини яратиш ва маданий мулоқотни фаоллаштириш учун қулай замин яратаётганини таъкидладилар. Шу нуқтаи назардан, туризм соҳасидаги шерикликни кенгайтириш икки давлат ўртасидаги стратегик алоқаларнинг яна бир муҳим йўналишига айлангани қайд этилди.
Тадбир давомида иштирокчиларга ҳар икки мамлакат ҳудудларининг туризм салоҳияти, мавжуд инфратузилма, сайёҳларга тақдим этилаётган хизматлар сифати, меҳмонларни кутиб олиш ва жойлаштириш бўйича яратилган шароитлар ҳақида тақдимотлар намойиш этилди. Бундан ташқари, истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, туристик маҳсулотларни илгари суриш бўйича дастурлар ҳамда туризм соҳасига инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Форум якунида қатнашчилар икки давлат ўртасидаги туризм соҳасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш иқтисодий ўсиш ва янги иш ўринлари яратиш билан бирга, халқлар ўртасидаги маданий яқинлик, ўзаро ишонч ва англашувни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирдилар. Шу тариқа, Ўзбекистон – Қирғизистон туризм форуми минтақавий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қиладиган муҳим майдонлардан бири сифатида эътироф этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг