Самарқандда ўқувчининг онаси мактабда жанжал кўтарди
Фото: Qalampir.uz
Самарқанд вилоятидаги мактаблардан бирида ўқувчининг онаси мактабга келиб, жанжал кўтарди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, воқеа 2025 йил 22 февраль куни Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги 44-умумтаълим мактабида содир бўлган. Ўша куни 8-синф ўқувчисининг ота-онаси синф раҳбари томонидан чақиртирилган.
Раҳбар ўқувчининг онасига фарзандининг хулқ-атвори ва тарбиясига эътиборли бўлиши кераклигини айтган вақтида у хонадаги ўқитувчиларга нисбатан қўпол муомалада бўлган ва уларни ҳақоратлаган.
Шу вақтнинг ўзида туман ИИБ, миллий гвардия ходимлари чақиртирилган ва ҳолат судга оширилган.
«Суд жараёни давом этмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг