Самарқандда она ва болаларнинг ис газидан вафот этиши сабаби очиқланди
Яқинда Ургут тумани Чумчуқли маҳалласида аёл ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди ис гази туфайли вафот этганидан хабарингиз бор. Хўш, бу фожеага аслида нима сабаб бўлган?
Ҳолат юзасидан Ургут туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Дилмурод Санақуловнинг маълум қилишича, 2021 йил 28 октябрдан 29 октябрга ўтар кечаси аёл иситиш печида таппи ва кўмир кукуни аралашмасидан тайёрланган тезак ёққан. Аммо печь мўриси қурум билан тўлиб қолгани, иситиш печи эса тозаланмай ёқилгани оқибатида ис газидан заҳарланиш келиб чиққан.
Шу ўринда айтиш керакки, мутасаддилар томонидан ижтимоий тармоқлар, ОAВ орқали, шунингдек, турли ташкилотлар ва маҳаллаларда ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориляпти. Aммо шунга қарамасдан, одамлар ҳамон уй иситиш печларини ёқишда уларнинг созлигига, мўриларни тозалаш ишларига эътиборсиз бўлиши хунук оқибатларга олиб келмоқда.
Абдулазиз Йўлдошев, "Халқ сўзи".
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг