Самарқандда ноқонуний олтин савдоси тўхтатиб қолинди
Фото: ДХХ
Самарқанд вилоятида ноқонуний олтин савдосининг олди олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Билдирилишича, ДХХнинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Навоий ҳамда Самарқанд вилоятларида яшовчи, 1982, 1984 ва 1996 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро қонунга хилоф равишда жами оғирлиги 475 гр ташкил қилган 2 бўлак олтин қуймасини харидорга 737 млн сўмга сотишга келишиб, олдиндан 500 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг тегишли хулосасига кўра, 994 асиллик даражасидаги ушбу олтин қуймаларининг соф оғирлиги 472 гр бўлиб, умумий қиймати 740,4 млн сўмни ташкил этади.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, мазкур шахсларнинг 2 нафари муқаддам судланган бўлиб, улардан бири ҳозирда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг