Самарқандда ноқонуний дарахт кесиш ҳолати аниқланди
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга нисбатан мораторий жорий этилган бўлиб, дарахтларни тегишли рухсатномаларсиз кесиш қатъиян тақиқланган. Шунга қарамасдан, айрим ҳудудларда бундай қоидабузарлик ҳолатлари ҳануз учраб турибди.
Самарқанд вилояти Экология бош бошқармаси маълумотларига кўра, Пастдарғом тумани «Парчақора» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги даласининг четки қисмида бир неча йил олдин экилган 10 туп тол дарахти «Манғитобод» МФЙда яшовчи фуқаро И.Н. томонидан ҳеч қандай тегишли рухсатларсиз ноқонуний тарзда кесиб ташлангани аниқланди. Натижада дарахтларга ўсишдан тўхтамас даражада жиддий шикаст етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан баённома расмийлаштирилиб, 10 миллион 300 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди. Шунингдек, табиатга етказилган зарар учун 12 миллион 360 минг сўм ҳисобланди.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг