Самарқандда «Nexia» ва иккита юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фото: Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ
Кеча, 26 июнь куни Самарқанд вилояти Жомбой туманида «Nexia» ва иккита юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 26 июнь куни соат 22:30 ларда Жомбой тумани Бешбола МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 Самарқанд —Бухоро —Туркманбоши автомобиль йўлида юз берган.
Билдирилишича, йўлнинг қайрилиб олиш қисмида «Nexia» русумли транспорт воситаси ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган MAN русумли юк машинасининг орқасидан келиб уриб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган GAZ русумли транспорт воситасининг олд томонига бориб урилган.
Шундан сўнг MAN русумли юк машинаси йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа келиб тўқнашган. Оқибатда унинг салон қисмида ёнғин содир бўлган. Аланга зудлик билан ФВБ томонидан бартараф қилинган.
«Ҳодиса туфайли оғир тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ», дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Жомбой туман ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дам олиш кунлари ҳарорат +27 даражагача пасаяди
- «Барселона»га келган Дани Олмо клубни қийин аҳволга солиб қўйди
- Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
- Мбаппе «Реал» учун гол урган ўйинда УЕФА Суперкубогига эга чиқди
- «Андижон» клуби футболчиси Миллий гвардия ходимини уриб, жароҳат етказди
- ЙҲХБ: Тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётган пиёдалардан қўлларини баланд кўтаришни сўраймиз
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг