Самарқандда немис миллатига мансуб 100 дан ортиқ аҳоли яшайди
Бугунги кунда Самарқанд шаҳридаги “Дўстлик уйи”да вилоят немис миллий маданий маркази фаолият олиб бормоқда. Самарқанд вилоятида немис миллатига мансуб 100 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Улар орасида тадбиркорлар, ўқитувчи, қурувчи, шифокор ва бошқа касб эгалари бор.
Она Ватан юракда бўлади. Турли миллат ва элатларга бағрини очадиган маконда оға-ини, дўст-биродар, қуда-анда, бир халқ бўлиб, аҳилликда умргузаронлик қилиб келяпмиз. Шу сабаб ҳам бир эзгу мақсад атрофида дарров бирлашамиз.
Самарқанд вилоят немис миллий маданий маркази Ҳукуматимиз ва Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан немис тилидаги газета ва журналлар, китоб ва бошқа ўқув қуроллари билан таъминланган. Фарзандларимиз улар билан танишиб, немис халқи маданияти, урф-одатлари ва қадриятларини ўрганишмоқда. Шунингдек, ўнлаб ёшларимиз марказда ташкил этилган тўгаракларда немис тили билан бирга Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, миллий либослар бичиш ва тикишни ўрганиб боришади.
Юртимизда кенг нишонланадиган Мустақиллик, Наврўз, Конституция байрамларида, фестивалларда нафақат ашула ва рақс гуруҳимиз, балки штрудел, ревалкухе, пуделсуп каби немис миллий таомлари билан ҳам иштирок этамиз.
Марказ аъзолари мамлакатимиздаги бошқа немис миллий маданий марказлари вакилларидан ташқари Германияда яшовчи немислар билан ўзаро яқин ҳамкорлик ўрнатишган.
“Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида ўтказилаётган тадбирлар Ўзбекистонда истиқомат қилаётган турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ҳурмат, бағрикенглик ғояларини мустаҳкамлашга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этади.
Наталья Кайзер,
Самарқанд вилоят немис миллий маданий маркази вакили.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг