Самарқандда мактабгача таълим тизими учун янги Марказ иш бошлади
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Бугун Самарқандда Педагогик маҳорат маркази ҳузурида ташкил этилган Мактабгача таълим педагоглари малакасини ошириш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF) ижрочи директори Кетрин Рассел, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, Вазирлик ҳамда хорижий ташкилот вакиллари, вилоят ҳокимлиги масъуллари иштирок этишди.
Тадбир аввалида таълим соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан педагогик кадрлар малакасини ошириш тизими трансформацияси ҳақида тақдимот қилинди.

Ушбу марказ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ислом тараққиёт банки ва UNICEF ҳамкорлигида амалга оширилаётган «Ўзбекистон Республикасида сифатли мактабгача таълимдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш» лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
— UNICEF томонидан биз Ислом тараққиёт банкининг мактабгача таълимга қаратилган мазмунли ва сезиларли сармоясини қўллаб-қувватлаймиз. Бундай сармоялар мамлакатлар учун катта даромад келтиради, — дейди UNICEFнинг Ижрочи директори Кетрин Рассел хоним. — Биз педагог кадрлар таълимдаги ҳар қандай муваффақиятли ислоҳотнинг марказида эканига қатъий ишонамиз.

Лойиҳа доирасида Республикамизда 11 та шундай Марказлар ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, бу келгусида мактабгача таълим тизимида фаолият юритувчи педагог кадрлар ҳамда директорлар учун бевосита ўз ҳудудида малака ошириш имконини беради.
— Педагогик маҳорат марказлари мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишда муҳим роль ўйнайди, — дейди Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова. — Улар нафақат ўқитувчиларнинг касбий ривожланишини таъминлайди, балки мамлакатимизнинг энг ёш фуқаролари учун сифатли таълимнинг барқарорлигини ҳам кафолатлайди.

Дарҳақиқат, ташкил этилаётган ҳудудий педагогик маҳорат марказлари мактабгача таълим тажрибаси билан бевосита боғлиқ бўлган назарий ва амалий фаол педагогикани таклиф этади. Улар мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари малакасини ошириш сифатини яхшилаш, жумладан, мультимедиа ва аралаш таълимдан фойдаланиш каби янги замонавий методика ва ёндашувларни чуқур жорий этишда муҳим аҳамият касб этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг