Самарқандда «Lacetti» пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган фуқароларни уриб кетди

11:14 25 Апрель 2025 Жамият
146 0

Видеодан кадр

Самарқандда «Lacetti» катта тезликда келиб, пиёдалар йўлагидан ўтаётган фуқаролар, шу жумладан, ёш болаларини уриб юборди. Вилоят ИИБ матбуот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 11 апрель куни соат 20:00 ларда Самарқанд шаҳри «Нурли йўл» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Рудакий кўчасида содир бўлган. 1997 йилда туғилган шахс бошқарувида бўлган Lacetti пиёдалар ўтиш йўлагидан йўлни кесиб ўтаётган фуқароларни уриб юборган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган пиёдалар шифохонага етказилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган.

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

«Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда«, дейилади хабарда.

Kun.uzʼнинг маълум қилишича, ҳайдовчи пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 8 кишини уриб юбориб, яна битта машинага зарар етказган. Ҳодиса оқибатида бир нафар аёл вафот этган, бошқа фуқаролар оғир тан жароҳатлари олган.

«Вафот этган аёлнинг 3 нафар фарзанди онасиз қолган», деб ёзади манба.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?