Самарқандда кўп йиллик чинорни кесиб ташлаган фуқаро табиатга 115 млн сўм зарар етказди

17:02 03 Февраль 2025 Жамият
224 0

Фото: Самарқанд вилояти Экология бошқармаси

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида кўп йиллик чинор дарахти ноқонуний кесиб ташланиши оқибатида табиатга 115 125 000 сўм зарар етказилди, деб хабар бермоқда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Тойлоқ тумани «Хўжаюз» МФЙда яшовчи фуқаро С.Р. маҳалла ҳовузи атрофидаги бир туп кўп йиллик чинор дарахтини ҳеч қандай рухсатларсиз ноқонуний равишда кесиб ташлагани аниқланган.

Туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси давлат инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор ўрганишлар натижасига кўра, фуқаронинг бу қилмиши оқибатида табиатга 115 125 000 сўм зарар етказган.

Таъкидланишича, ҳолатда жиноят аломатлари борлиги сабабли айбдор шахсларга нисбатан қонун талабларига мувофиқ тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тақдим этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер