Самарқандда Хитойнинг ғўза навлари етиштирилади
Самарқанд давлат университетига Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси вице-президенти Алифу Аэрши бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда Самарқанд давлат университети Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУда ташкил этиладиган Ўзбекистон-Хитой қишлоқ хўжалиги экинлари селекция ва уруғчилиги марказининг асосий мақсад ва вазифалари белгилаб олинди.

Бунда биринчи босқичда Хитойда яратилган ғўза навларини Самарқанд шароитида ўсиб ривожланиши ва ҳосилдорлик кўрсаткичларини синаб кўриш ҳамда пахта етиштиришда Хитойнинг илғор агротехникасини қўллашга келишилди. Кейинги босқичларда ғўза ва ғалланинг қурғоқчилик, касаллик ва шўрланишга чидамли, юқори ҳосилдор навларини замонавий ген муҳандислиги усуллари ёрдамида яратиш ишларини бошлаш режалаштирилган. Томонларнинг молиявий кўмаги ва ҳамкорликда олинадиган халқаро грантлар ҳисобига замонавий ген муҳандислиги лабораториясини ташкил этишга келишилди.
Ушбу ҳамкорликнинг илк босқичлари 2025 йилнинг март апрель ойларида бошланадиган бўлди.

Маълумот учун, Самарқанд давлат университети олимлари 2024 йилнинг июнь ва сентябрь ойларида Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалиги фанлар академияси ва Шимоли-Ғарбий қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик университетига 3 маротаба илмий сафар уюштирган эди. Мазкур таълим муассасалари олимлари билан ғўза ва буғдойнинг ҳосилдорлигини ошириш ҳамда экстремал шароитларга мослашган янги навларини яратиш бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг