Самарқандда хайрия марафони ўтказилди

11:43 04 Декабрь 2024 Жамият
234 0

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ўтказилган хайрия марафонида вилоят ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда юртимизда, хусусан, Самарқанд вилоятида ногиронлиги бор фуқароларга яратилаётган имкониятлар, кўрсатилаётган хизматлар ҳақида сўз юритилди. Барча учун тенг имкониятлар яратиш давлат сиёсатининг асосий йўналиши сифатида белгилангани, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Имконияти чекланган фуқароларга хайрия тариқасида 10 та аравача, 5 та ҳасса ҳамда эшитиш мосламалари берилди.

— Ижтимоий ходим, маҳалла фаоллари ҳолимиздан хабар олиб турибди, — дейди Самарқанд шаҳридаги Юксалиш маҳалласида истиқомат қилувчи Ўткир Қудратов. — Яқинда аравача беришди. Ёрдам пулини ҳам оляпман.

Тадбир доирасида концерт дастури намойиш қилинди. Шунингдек, иштирокчиларнинг Самарқанд шаҳридаги диққатга сазовор жойларга саёҳати ташкил этилди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар доирасида ҳафта давомида қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади. “Мурувват” ва “Саховат” интернат уйлари, хонадонларга борилиб, алоҳида эътиборга муҳтожлар ҳолидан хабар олинади, ногиронлиги бор инсонларга махсус ижтимоий хизматлар кўрсатилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?