Самарқандда ҳаво экскурсиялари йўлга қўйилади
Вилоятнинг туризм салоҳиятини янада ошириш, сайёҳлар учун замонавий ва жозибадор хизмат турларини жорий этиш мақсадида янги туризм йўналишлари ташкил этилмоқда.
Лойиҳа доирасида вилоятнинг тарихий обидалари, табиий манзаралари ва туристик ҳудудларини вертолёт орқали ҳаводан томоша қилиш имконини берувчи йўналишлар таклиф этилиши режалаштирилмоқда.
Тажриба тариқасида Самарқанд халқаро туризм маркази аэродром сифатида белгиланиб, Самарқанд шаҳри, Жомбой, Пайариқ ва Нуробод туманлари бўйлаб парвозлар амалга оширилади. Кейинчалик талабдан келиб чиққан ҳолда парвоз йўналишларини кенгайтириш кўзда тутилган.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг март ойидан вилоят бўйлаб ҳаво экскурсияларини ташкил этиш режалаштирилган. Мазкур лойиҳа вилоятда сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда ҳудуднинг туристик жозибадорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Ўзбекистон дунёдаги сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган етти мамлакатдан бири — БМТ ҳисоботи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг