Самарқандда газ портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
Видеодан кадр
Самарқанд шаҳрида газ портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 9 май кунига ўтар кечаси Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар «Боғисарой» МФЙ Спитамен кўчасида жойлашган уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Ҳодиса юзасидан ФВБга маълумот келиб тушганидан сўнг, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этишга киришган.
Чақнаш оқибатида ҳосил бўлган кинетик зарбадан уйнинг темир-бетон конструкциялари қулаб тушган. Портлаш туфайли 3 қаватли уйнинг барча қаватлари ва ертўла қисми зарарланган. Ёнғин содир бўлмаган.
Олиб борилган ҳаракатлардан сўнг, вайроналар остидан 6 нафар фуқаронинг жасади топилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ишчи гуруҳи раҳбарлигида Самарқанд вилояти ФВБ бошлиғи, прокуратура, Ички ишлар бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Миллий гвардия, «Ҳудудгазтаъминот» хизматларидан тезкор штаб тузилиб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Бунга 10 та асосий ва махсус ёнғин-қутқарув техникалар ва Фавқулодда вазиятлар давлат тизимининг куч воситалари жалб этилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг