Самарқандда фирибгарлар тадбиркорнинг 1,7 миллиард сўмлик колбаса ва пишлоқ маҳсулотларини сотиб юборди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унга кўра, ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича «Т.Г.» МЧЖ Самарқанд филиали ҳайдовчи-экспедиторлари Ф.С. ва М.Н. ўзаро тил бириктириб МЧЖга тегишли колбаса ва пишлоқ маҳсулотларини нақд пул ва пластик карталари орқали сотиб юборган.
Текширув давомида қонунбузарлар ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан жами 1,7 млрд сўм маблағни ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади Департамент хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг