Самарқандда электр ва газ корхоналарининг 7 нафар ходими қамоққа олинди

11:39 17 Февраль 2025 Жамият
231 0

Самарқандда энергетика соҳасидаги коррупсияга қарши кураш бўйича йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида энергетика тизимида коррупсияга қарши курашни кучайтириш ва соҳага шаффофлик олиб кириш мақсадида танқидий йиғилиш ташкил этилди.

Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда электр ва газ таъминоти корхоналаридаги коррупцион ҳолатлар, уларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар муҳокама қилинган.

Тадбирда «Ҳудудий электр тармоқлари» ва «Ҳудудгазтаъминот» аксиядорлик жамиятлари Самарқанд вилояти ҳамда шаҳар ва туман филиаллари ходимлари, шунингдек, бошқа масъул раҳбарлар иштирок этди.

Аҳамиятлиси шундаки, йиғилиш жараёнида коррупсияга алоқадорликда гумон қилинаётган етти нафар ходимга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ушбу чоралар соҳага тизимли ўзгаришлар киритиш йўлидаги қадамлардан биридир.

Шунингдек, йиғилиш давомида таъминот корхоналарида коррупсияга йўл қўймаслик бўйича қатъий қарорлар қабул қилинди. Масъул раҳбарларга ижро ва меҳнат интизомини мустаҳкамлаш, коррупсияга қарши профилактика чораларини кучайтириш ҳамда тизимни тўлиқ назоратга олиш бўйича аниқ топшириқлар берилгани ҳам айтилмоқда.

Мазкур йиғилиш Самарқанд вилоятида энергетика соҳаси фаолиятини коррупсиядан холи ҳолда ташкил этиш ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш борасида муҳим қадам бўлиши кутиляпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер