Самарқандда экспорт салоҳияти юксалмоқда
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Бугунги кунда Самарқанд вилоятида 150 дан зиёд экспортёр корхоналар мавжуд. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти билан жаҳон бозорида ўз ўрнига эга.
Самарқанд тумандаги «Самрин траде» экспортёр корхонаси томонидан мева сабзавот маҳсулотлари қайта ишланиб, қуритилган ҳолда экспортга тайёрланади. Ҳозирда 20 тонна майиз маҳсулотлари Латвияга, 18 тонна ерёнғоқ маҳсулотлари Белоруссия давлатига экспортга чиқарилмоқда.
Корхона томонидан Литва, Латвия, Эстония, Россия, Белоруссия, Франция каби давлатлар билан ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилган. Ушбу давлатларга ҳар йили 10 дан ортиқ турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари қайта ишланиб, жўнатилади. Натижада Республикамизга йилига 6 миллион долларлик инвестиция сармояси киритилади.

Жомбой туманида жойлашган «Жамшид Рамин традинг» МЧЖ шаклидаги корхона 15 йилдан буён қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан майиз, олхўри, мош, фасол каби дуккакли маҳсулотларнинг мавсумий экспорти билан шуғулланиб келади.
Корхона 3000 метр квадратдан иборат омборхонага эга. Унга 3 200 тоннадан ортиқ маҳсулотлар кетади. Корхонада 80 та доимий ва 20 нафардан зиёд киши мавсумий иш билан таъминланган. Ҳозирда корхона томонидан 19 тонна майиз маҳсулотлари Озарбойжон давлатига экспортга жўнатилмоқда. Корхона дуккакли маҳсулотлардан ловиянинг 2-3 хил навлари, шунингдек, мош маҳсулотлари экспорти билан шуғулланади. Жорий йилги мавсумда 800 минг долларлик сармоя киритиш режалаштирилган.
Вилоятдаги ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан жорий йилда қарийб 700 000 минг доллар сармоя киритилиши режалаштирилган бўлиб, сентябрь ойи ҳолати бўйича 479 890 минг доллар инвестиция киритилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг