Самарқандда боғдан олма ўғирлаган болаларни калтаклаган эркак «самосуд» қилинди

Самарқандда эркак боғдан олма ўғирлаган болаларни арқон билан боғлаб ҳақорат қилди ва уриб, тан жароҳати етказди. Шундан сўнг унинг ўзи ҳам «самосуд» қилинди. Вилоят ИИБ матбуот котиби Жаҳонгир Саъдуллаевнинг «Халқ сўзи»га маълум қилишича, ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Билдирилишича, «Оқолтин» маҳалласида яшовчи фуқаро жорий йилнинг 6 июль куни Самарқанд вилояти Нарпай туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда болалари қишлоқдоши Т.Ў.нинг боғидан олма ўғирлагани учун калтаклангани ва арқон билан боғлаб қўйганини билдириб, Т.Ў.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Шунингдек, шу йилнинг 8 июль куни боғ эгаси Т.Ў. ҳам туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Мурожаатда у ўзига тегишли олма боғида меваларни ўғирлаётган вояга етмаган болаларни ушлаб олгани ва уларни чайласига олиб келиб, ўғрилик қилгани учун оғзаки койиб, танбеҳ берганини билдирган.
Унга кўра, шундан сўнг болалардан бирининг отаси боғга келиб, Т.Ў.ни уриб тан жароҳати етказган, қўл ва оёқларини арқон билан боғлаб «самосуд» қилган.
Манбанинг қўшимча қилишича, жабрланувчи аризасида туман ИИБдан юқоридаги ҳолат бўйича қонуний чора кўришни сўраган.
«Мазкур ҳолатга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейди ИИБ матбуот котиби.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг