Самарқандда биринчи туристик бекат ўз фаолиятини бошлади

Самарқанд шаҳрининг темирйўл вокзали яқинида юртимиздаги биринчи «туризм бекати» ташкил қилинди.
Бекат ички туризмни янада ривожлантириш, эркин сайёҳларга қулайлик яратиш, сайёҳларнинг оқимини кўпайтириш, фуқароларимиз ҳамда меҳмонларнинг белгиланган туризм манзилларига қулай, хавфсиз ҳамда юқори сифатли сервис кўрсатилган ҳолда етиб боришларига хизмат қилади.
Туризм бекатига туристик фирмаларнинг автобуслари, микроавтобус ва енгил автомашиналари доимий жалб этилади ҳамда белгиланган, қатъий график асосида ҳаракатланади.
Шунингдек, бу ерда ахборот маркази ҳам ташкил этилган. Ушбу марказда меҳмонларга туристик дастурлар тўғрисида, тегишли лицензияга эга сайёҳлик фирмаларининг транспорт воситалари, малакали гид-таржимонлар, шунингдек меҳмонхона ва овқатланиш шохобчалари бўйича бепул маълумот берилади. Сайёҳлар бевосита транспорт воситаларига, гид-таржимонларга, меҳмонхона ва овқатланиш шохобчаларига шу ернинг ўзида буюртма беришлари, улардан фойдаланишлари мумкин. Яъни, туристик бекатдан хоҳлаган фуқаро ёки сайёҳ Самарқанд ва республиканинг бошқа ҳудудлари бўйлаб саёҳатга чиқиши учун барча шароитлар яратилган.
Бекатнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Нуруллаевлар иштирок этди.
Қайд этилганидек, жорий йилда Самарқандда 3 та мана шундай бекатларнинг фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган.
— Шаҳримизда яна иккита туристик бекат ташкил қилинади, — дейди вилоят туризмни ривожлантириш департаменти директори Д. Нарзиқулов. — Биринчи туристик бекат асосан хорижий сайёҳлар ҳамда республикамизнинг бошқа ҳудудларидан келган сайёҳларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Маҳаллий сайёҳларга хизмат кўрсатиши белгиланган туристик бекат Амир Темур мақбараси атрофида жойлашади. Учинчи туристик бекат Мирзо Улуғбек расадхонасида ҳудудида бўлади. Айни пайтда ушбу бекатларни ташкил қилиш бўйича талабгорларнинг таклифлари ўрганилмоқда.
Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг